Ҳужжат

Оммавий оферта

BIMUz Academy видеокурсларини talim.bimuz.uz платформасида сотиш шартлари.

1. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу ҳужжат «BIM SARVAR SADULLAYEV» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — «Сотувчи») томонидан talim.bimuz.uz платформасида (кейинги ўринларда — «Платформа») видеокурсларни сотиш бўйича эълон қилинган оммавий оферта ҳисобланади.

1.2. Оферта Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367 ва 369-моддаларига мувофиқ тузилган.

1.3. Платформада рўйхатдан ўтиш ва курс учун тўловни амалга ошириш оферта шартларини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиш (акцепт) ҳисобланади. Шундан сўнг жисмоний ёки юридик шахс «Ўқувчи» мақомига эга бўлади.

2. Шартнома предмети

2.1. Сотувчи Ўқувчига Платформадаги танланган видеокурсдан (видеодарслар, тестлар, амалий топшириқлар ва дарс материаллари) курс саҳифасида кўрсатилган кириш муддати давомида шахсий фойдаланиш ҳуқуқини беради.

2.2. Курс мазмуни, дарслар сони, давомийлиги, кириш муддати ва нархи курс саҳифасида кўрсатилади. Сотувчи курс сифатини ошириш мақсадида дарсларни янгилаш ва тўлдириш ҳуқуқига эга.

3. Нарх ва тўлов тартиби

3.1. Курс нархи курс саҳифасида сўмда кўрсатилади.

3.2. Тўлов Payme ёки Click тўлов тизимлари орқали онлайн амалга оширилади. Ҳар бир буюртманинг рақами тўлов тизимида ҳам кўрсатилади.

3.3. Тўлов тасдиқлангандан сўнг курс Ўқувчининг шахсий кабинетида автоматик очилади ва бу ҳақда хабарнома юборилади. Кириш муддати тўлов тасдиқланган пайтдан бошлаб ҳисобланади.

3.4. Кириш муддати тугагач, Ўқувчи курсни қайта сотиб олиб, ўқишни давом эттириши мумкин; аввалги ўзлаштириш натижалари сақланади.

3.5. Сотувчи нархларни бир томонлама ўзгартиришга ҳақли; ўзгариш аллақачон тўланган курсга таъсир қилмайди. Промокод ва чегирмалар шартлари алоҳида эълон қилинади.

3.6. Юридик шахслар ходимлари учун гуруҳли харид ҳисоб-фактура асосида алоҳида келишув билан амалга оширилади.

4. Платформадан фойдаланиш шартлари

4.1. Курсга кириш шахсий бўлиб, фақат Ўқувчининг ўз аккаунти орқали амалга оширилади. Аккаунтни, логин ва паролни учинчи шахсларга бериш тақиқланади.

4.2. Битта аккаунтдан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш мумкин бўлган қурилмалар ва сессиялар сони Платформа созламалари билан чекланади.

4.3. Видеодарсларни ёзиб олиш, юклаб олиш, кўчириш, тарқатиш, ижтимоий тармоқларга жойлаш ёки учинчи шахсларга сотиш тақиқланади.

4.4. Ушбу бўлим шартлари бузилганда Сотувчи аккаунтни огоҳлантиришсиз чеклаш ёки блоклаш ҳуқуқига эга; бу ҳолда тўланган маблағ қайтарилмайди.

5. Сертификат

5.1. Курсни белгиланган шартларда (дарслар ва тестлар) якунлаган Ўқувчига QR-кодли электрон сертификат берилади. Сертификатнинг ҳақиқийлигини talim.bimuz.uz/sertifikat саҳифасида текшириш мумкин.

5.2. Сертификат давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланмайди ва Ўқувчининг ушбу курсни ўзлаштирганини тасдиқлайди.

6. Пулни қайтариш шартлари

6.1. Видеокурс рақамли маҳсулот бўлиб, тўлов тасдиқлангандан сўнг курс материалларига кириш дарҳол очилади. Шу сабабли курс учун тўланган маблағ қуйидаги 6.2-бандда кўрсатилган ҳолдан ташқари қайтарилмайди.

6.2. Платформа техник сабабларга кўра ишламай қолса ва Сотувчи муаммони 7 иш куни ичида бартараф эта олмаса, Ўқувчи фойдаланилмаган кириш муддати учун маблағни мутаносиб равишда қайтаришни талаб қилиши мумкин. Сотувчи маблағ ўрнига кириш муддатини мос равишда узайтиришни таклиф қилиши мумкин.

6.3. Қайтариш сўрови info@bimuz.uz манзилига ёки Telegram орқали юборилади ва 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Маблағ тўлов амалга оширилган тўлов тизими орқали қайтарилади; қайтарилгандан кейин курсга кириш ёпилади.

7. Интеллектуал мулк

7.1. Курслардаги барча материаллар (видео, матн, файллар, тестлар) Сотувчининг интеллектуал мулки ҳисобланади. Ўқувчига фақат шахсий ўқиш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

8. Жавобгарлик

8.1. Сотувчи Ўқувчининг курсда олган билимларидан фойдаланиш натижалари ва билвосита зарарлар учун жавобгар эмас.

8.2. Сотувчининг жавобгарлиги Ўқувчи тегишли курс учун тўлаган суммадан ошмайди.

9. Махфийлик

9.1. Сотувчи Ўқувчининг шахсий маълумотларини (Ф.И.Ш., e-mail, телефон, ўзлаштириш натижалари) фақат таълим хизматини кўрсатиш, сертификат бериш ва Ўқувчи билан алоқа қилиш мақсадида қайта ишлайди ва учинчи шахсларга бермайди (қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).

10. Якуний қоидалар

10.1. Низолар музокара йўли билан, келишувга эришилмаса — Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.

10.2. Оферта talim.bimuz.uz сайтида эълон қилинган пайтдан бошлаб амал қилади. Оферта ўзгартирилганда янги таҳрир шу саҳифада эълон қилинади ва ундан кейинги тўловларга татбиқ этилади.

10.3. Revit плагини (BIMUz) обунаси алоҳида оферта бўйича сотилади: bimuz.uz/oferta.

11. Сотувчи реквизитлари

Ташкилот номи
«BIM SARVAR SADULLAYEV» МЧЖ
СТИР (ИНН)
312636823
ОКЭД
62020
Юридик манзил
Хоразм в., Шовот тумани, Замондош МФЙ, ибн-Сино кўчаси, 1-уй
Ҳ/р
20208000407361588001
Банк
«Миллий банк» АЖ, Мирзо Улуғбек филиали
МФО
00450
Директор
Садуллаев Сарвар
Телефон
+998 99 948 33 44
E-mail
info@bimuz.uz
Telegram
@bimuz_3344

Таҳрир санаси: 2026 йил 25 октябрь.